Янгиликлар
Хоразм вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади
13 июль 2026 йил
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда қайта йўлга қўйилади.
Хоразм вилоятида жорий ҳафта давомида ҳаво ҳароратининг 44–45°С гача кўтарилиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2026 йил 14–17 июль кунлари вилоятдаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда қайта йўлга қўйилади.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандлар саломатлигини асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда мазкур даврда болаларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўрайди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати