Янгиликлар

.

Хива туманидаги 7-сон мактабда “Долзарб 90 кун” доирасидаги тўгараклар фаолияти давом этмоқда

9 июль 2026 йил
image

“Долзарб 90 кун” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай машғулотлар ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хива туманидаги 7-сон мактабда “Долзарб 90 кун” доирасидаги тўгараклар фаолияти давом этмоқда

Хива туманидаги 7-сон умумий ўрта таълим мактабида “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ўқувчиларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли йўналишларда тўгарак машғулотлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Мактабда фан, спорт, ахборот технологиялари, хорижий тиллар ҳамда ижодий йўналишларни қамраб олган тўгараклар фаолият юритмоқда. Машғулотлар ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, қизиқиш ва истеъдодларини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал ҳамда ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, тўгараклар орқали ўқувчилар ёзги таътилни мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва бўш вақтини самарали ташкил этиш имкониятига эга бўлмоқда.

“Долзарб 90 кун” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай машғулотлар ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb