Янгиликлар
Хоразмда «Китобхонлик фестивали» бўлиб ўтди
8 июль 2026 йил
Мазкур танловларда вилоят бўйлаб қарийб 165 минг нафар ўқувчи иштирок этди. Якуний босқичда 48 нафар ғолиб диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Хоразм вилояти Келажак маркази ҳамда Болалар кутубхонаси ҳамкорлигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида «Китобхонлик фестивали» ташкил этилди.
Фестивалда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари, Болалар кутубхонаси жамоаси, китобсевар ўқувчилар, ота-оналар, кутубхоначилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловлар якунлари сарҳисоб қилиниб, «Ижодкор болалар», «Энг китобхон мактаб», «Энг фаол китобхон ўқувчи» ҳамда «Энг фаол кутубхоначи» номинациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.
Мазкур танловларда вилоят бўйлаб қарийб 165 минг нафар ўқувчи иштирок этди. Якуний босқичда 48 нафар ғолиб диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фестиваль давомида ташкил этилган китоб кўргазмалари, бадиий чиқишлар ва мусиқий дастурлар иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
Мазкур фестиваль ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа анъаналарини кенг тарғиб этиш ҳамда китобга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади.