Янгиликлар

.

Ўзбекистон вакиллари Халқаро немис тили олимпиадасида иштирок этади

7 июль 2026 йил
image

Жорий йилги олимпиада «ZusammenWachsen» («Биргаликда ўсиш») шиори остида ташкил этилмоқда.

 

2026 йил 13–22 июль кунлари Германиянинг Маннҳайм шаҳрида Халқаро немис тили олимпиадаси (International German Olympiad – IDO) бўлиб ўтади. Дунёнинг қарийб 60 мамлакатидан иқтидорли ёшларни жамлайдиган нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон шарафини Бахтиёров Олимбек (B1 йўналиши) ҳамда Ибадуллаева Маржона (A2 йўналиши) ҳимоя қилади. Иштирокчиларга устозлари Рано Мадримова ҳамроҳлик қилади.

Жорий йилги олимпиада «ZusammenWachsen» («Биргаликда ўсиш») шиори остида ташкил этилмоқда. Танлов давомида иштирокчиларнинг немис тилини билиш даражаси билан бир қаторда ижодкорлиги, жамоада ишлаш, мулоқот маданияти ҳамда турли миллат вакиллари билан самарали ҳамкорлик қилиш кўникмалари ҳам баҳоланади.

Мазкур халқаро олимпиада ёшларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириши, маданиятлараро мулоқот тажрибасини бойитиши ва мамлакатимиз таълим тизимининг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон вакилларига ушбу нуфузли халқаро олимпиадада юксак натижалар ва омад тилаймиз.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb