Янгиликлар

.

Инклюзив таълим мактабларида тўсиқсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди

6 июль 2026 йил
image

Семинарда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х. Бектемиров ҳамда Ижтимоий инспекция Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М. Олтиев иштирок этди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ижтимоий инспекция Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида инклюзив таълим мактабларида тўсиқсиз муҳит яратиш масалаларига бағишланган қўшма семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х. Бектемиров ҳамда Ижтимоий инспекция Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи М. Олтиев иштирок этди.

Тадбирга вилоятдаги 125 та инклюзив таълим мактаби директорлари, шунингдек, туман ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари жалб қилинди. Семинар давомида инклюзив таълим муассасаларида тўсиқсиз муҳитни шакллантириш, коррекцион хоналарни замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ҳамда мавжуд меъёрий ҳужжатлар юзасидан тақдимот ва амалий тавсиялар берилди.

Ижтимоий инспекция Хоразм вилояти бошқармаси бош мутахассиси Ф. Садуллаев инклюзив таълим жорий этилган мактабларда тўсиқсиз муҳитни яратишда амал қилиниши лозим бўлган меъёрий талаблар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси М. Хожиев коррекцион хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва уларни самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашди.

Маълумот учун: бугунги кунда Хоразм вилоятидаги 125 та инклюзив мактабнинг 334 та синфида 472 нафар алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчи таълим олмоқда. 2026–2027-ўқув йилидан бошлаб яна 72 та умумтаълим мактабида инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb