Янгиликлар
Янгибозор туманида битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали топширилди
3 июль 2026 йил
Жорий ўқув йилида тумандаги 33 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та айрим фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб-интернатини жами 1 067 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади.
Янгибозор туманида умумтаълим мактабларини аъло баҳолар билан тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий ўқув йилида тумандаги 33 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та айрим фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб-интернатини жами 1 067 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади.
Таълим жараёнида юқори натижаларга эришган битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Янгибозор тумани ҳокими Алишер Машарипов иштирок этиб, битирувчиларни эришган ютуқлари билан табриклади ҳамда уларнинг келгусидаги таълим ва меҳнат фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.
Мазкур тақдирлаш маросими ёшларнинг билим олишга бўлган интилиши, устозларнинг фидокорона меҳнати ва ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши самараси сифатида алоҳида эътироф этилди.