Янгиликлар

.

Хоразм жамоаси “Вазир кубоги”нинг республика босқичида иштирок этиш учун Наманган вилоятига йўл олди

30 июнь 2026 йил
image

Мазкур мусобақа таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортни оммалаштириш ҳамда жамоавийлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Урганч темирйўл вокзалида “Вазир кубоги” спорт мусобақасининг республика босқичида иштирок этадиган Шовот туманидаги 19-сон умумтаълим мактаби аёллар жамоасини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Жамоа аъзолари Наманган вилоятида ўтказиладиган финал босқичида Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилади. Спортчилар мусобақага пухта тайёргарлик кўрган ҳолда, юксак ишонч ва ғалабага интилиш руҳида йўл олдилар.

Мазкур мусобақа таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортни оммалаштириш ҳамда жамоавийлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хоразм вилояти жамоасига республика босқичида омад, муносиб иштирок ва ёрқин ғалабалар тилаймиз.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb