Янгиликлар

.

Хоразм вилоятида “Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг вилоят босқичи бошланди

26 июнь 2026 йил
image

Мазкур мусобақа мактабгача ёшдаги болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш истеъдодларни аниқлаш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишга қаратилган.

 

Хива шаҳридаги 15-сон мактабгача таълим ташкилотида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган “Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг вилоят босқичига старт берилди.

Мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан саралаб олинган 6–7 ёшли иқтидорли тарбияланувчилар иштирок этиб, гимнастика бўйича тайёргарлиги, эпчиллиги, чаққонлиги ҳамда жисмоний имкониятларини намойиш этмоқда.

Мазкур мусобақа мактабгача ёшдаги болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш истеъдодларни аниқлаш ҳамда уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширишга қаратилган.

Мусобақа якунларига кўра энг яхши натижа қайд этган жамоа ва иштирокчилар муносиб тақдирланади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb