Янгиликлар
ХОРАЗМДА “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ ХОДИМИ” АНИҚЛАНДИ!
29 июнь 2026 йил
Мазкур ютуқ ёш мутахассисларнинг тизим ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси, фидойилиги ва изланувчанлигининг яна бир ёрқин эътирофи бўлди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар ўртасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол ёш ходими” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси методисти Шахобаддин Атажанов юқори билим, касбий маҳорат, ташаббускорлик ҳамда жамоатчилик ишларидаги фаоллиги билан ажралиб туриб, 1-ўринни қўлга киритди.
Ғолиб диплом ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Мазкур ютуқ ёш мутахассисларнинг тизим ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси, фидойилиги ва изланувчанлигининг яна бир ёрқин эътирофи бўлди.
Ҳамкасбимиз Шахобаддин Атажановни ушбу юксак натижа билан самимий муборакбод этамиз! Келгуси республика босқичида ҳам Хоразм шарафини муносиб ҳимоя қилиб, улкан зафарларга эришишини тилаймиз.