Янгиликлар
Хоразмда “Методик марафон” тадбири бўлиб ўтмоқда
5 июнь 2026 йил
Тадбир аввалида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи, п.ф.ф.д. (PhD), доцент Пардaева Меҳринiso Дониёр қизи кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлаб, методик марафоннинг педагоглар касбий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Хоразм вилоятида педагогларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш ва методик қўллаб-қувватлаш мақсадида республика миқёсидаги “Методик марафон” тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Республика Таълимни ривожлантириш илмий-методик маркази мутахассиси Севара Маткаримова, Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Турсунбек Нурметов ҳамда Хоразм вилояти Педагогик маҳорат маркази директор ўринбосари Музаффар Матназаров иштирок этиб, марафоннинг мазмун-моҳияти, педагоглар касбий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
Тадбир аввалида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи, п.ф.ф.д. (PhD), доцент Пардaева Меҳринiso Дониёр қизи кириш сўзи билан иштирокчиларни қутлаб, методик марафоннинг педагоглар касбий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Тадбир давомида:
Zamira Bilolova томонидан “Болалар ва қуролли можаролар: психологик хавфсизлик ва идоралараро ҳимоя”;
Sevara Xasanova томонидан “Экологик таълимда креатив ёндашувлар ва дизайн фикрлаш” мавзуларида маърузалар тақдим этилмоқда.
Шунингдек, марафон доирасида математик саводхонлик, табиий-илмий саводхонлик, ўқиш саводхонлиги ҳамда бошланғич таълим йўналишлари бўйича маҳорат дарслари, тақдимотлар ва тажриба алмашиш майдонлари ташкил этилган.
“Методик марафон” педагогларнинг касбий маҳоратни ошириш, замонавий методларни амалиётга жорий этиш ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.