Янгиликлар

.

Янгиариқда ёзги соғломлаштириш ишлари бўйича семинар ўтказилди

4 июнь 2026 йил
image

“Ўйин орқали ўрганамиз, ҳаракат орқали чиниқамиз” шиори остида ўтказилган семинарда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва директор ўринбосарлари иштирок этди.

 

Бугун Янгиариқ туманидаги 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 26 майдаги 185-сонли буйруғи ижроси юзасидан туман семинари бўлиб ўтди.

“Ўйин орқали ўрганамиз, ҳаракат орқали чиниқамиз” шиори остида ўтказилган семинарда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва директор ўринбосарлари иштирок этди.

Семинар давомида соғломлаштириш йўлакчалари, сув билан чиниқтирувчи ўйинлар, ҳаракатли машғулотлар, фитобар, мусиқа ва ижодий марказлар фаолияти ҳамда миллий қадриятларни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар амалий намойиш этилди. Иштирокчиларга ёзги соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb