Янгиликлар
Хоразмда “Вазир жамғармаси” устамаси учун иккинчи босқич суҳбатлари давом этмоқда
3 июнь 2026 йил
Танловнинг асосий мақсади — таълим тизимида юқори натижаларга эришиб келаётган, касбий маҳоратини мунтазам ошириб бораётган ҳамда таълим сифатини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган педагогларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Айни пайтда Хоразм вилояти Педагогик маҳорат марказида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан устама олиш учун номзод педагогларни саралашнинг иккинчи босқич суҳбатлари ўтказилмоқда.
Бугунги суҳбатларда филология йўналишида фаолият юритаётган педагоглар иштирок этиб, ўзларининг касбий билим ва компетенцияларини намоён қилмоқда.
Саралаш жараёнлари очиқлик, шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, баҳолаш ишлари махсус электрон платформа орқали амалга оширилмоқда.