Янгиликлар
Битирувчилар учун муҳим синов жараёни бўлиб ўтмоқда
2 июнь 2026 йил
Барча битирувчиларимизга якуний аттестацияда омад, юқори натижалар ва ёрқин келажак тилаймиз!
Айни кунларда вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида 11-синф битирувчиларининг белгиланган фанлардан якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур аттестация давомида ўқувчилар йиллар давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини намоён этмоқдалар.
Имтиҳон жараёни белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этилган ҳолда, шаффофлик, холислик ва адолат тамойиллари асосида ташкил этилмоқда. Ушбу масъулиятли синов битирувчиларнинг билим даражасини баҳолаш билан бирга, уларнинг келгуси таълим босқичлари ва касбий фаолиятига мустаҳкам замин яратишда муҳим ўрин тутади.
Барча битирувчиларимизга якуний аттестацияда омад, юқори натижалар ва ёрқин келажак тилаймиз!