Янгиликлар
Болаларга беринг дунёни!
1 июнь 2026 йил
Болалар кулгуси ва қувончи билан янада файзли ўтган тадбир барчага унутилмас таассурот улашди
Ҳазорасп туманидаги 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Болаларга беринг дунёни” мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган шеърлар, қўшиқлар ва рақслар намойиш этилиб, байрам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Байрамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ш. Ахмедов болажонларни қутлуғ айём билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширди.
Болалар кулгуси ва қувончи билан янада файзли ўтган тадбир барчага унутилмас таассурот улашди