Янгиликлар
Урганч давлат педагогика институти фаолияти ўрганилди
30 май 2026 йил
Ташриф давомида институтда таълим сифати, талабалар учун яратилган шароитлар, илмий ва маънавий-маърифий фаолият йўналишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда таълим муассасасининг ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мактaбгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори Ҳилола Умарова Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч давлат педагогика институти фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида институтда таълим сифати, талабалар учун яратилган шароитлар, илмий ва маънавий-маърифий фаолият йўналишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда таълим муассасасининг ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, институт ҳудудида барпо этилаётган янги ўқув биносининг қурилиш жараёни ҳам ўрганилди. Замонавий талаблар асосида бунёд этилаётган мазкур мажмуа талабаларнинг сифатли таълим олиши ва педагоглар фаолияти учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.