Янгиликлар

.

Сўнгги қўнғироқ

25 май 2026 йил
image

Сўнгги қўнғироқ

 

Бугун 25 май куни вилоятимиздаги барча мактабларда “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтказилмоқда.

Хоразм вилоятидаги мавжуд 561 та давлат умумтаълим мактабида 360 минг нафардан зиёд ўқувчилар ушбу қувончли байрам тадбирларида иштирок этмоқда.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз умумтаълим мактаблари битирувчи ўғил-қизларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

“Сўнгги қўнғироқ” — бу нафақат мактаб билан хайрлашув, балки янги орзулар ва катта мақсадлар сари ташланган муҳим қадамдир.

Фотолавҳаларда Урганч шаҳридаги 7-сонли мактабда ўтказилаётган тадбир жараёнлари акс этган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb