Янгиликлар
ХОРАЗМДА “INFOTEACH – 2026” РЕСПУБЛИКА ФОРУМИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ
22 май 2026 йил
INFOTEACH – 2026
РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ
Урганч давлат университетида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида информатика фани ўқитувчилари учун “INFOTEACH – 2026” республика форуми ташкил этилди.
Мазкур форум педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда рақамли таълим муҳитини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
Форумда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ информатика фани ўқитувчилари иштирок этиб, ўз билим ва малакаларини янада мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир давомида тажрибали ментор ва мутахассислар томонидан қуйидаги йўналишларда амалий семинар-тренинглар ўтказилди:
информатика дарсларида замонавий рақамли платформалардан самарали фойдаланиш;
Python дастурлаш асослари ва замонавий дастурлаш муҳитлари;
киберхавфсизлик ва рақамли масъулият;
лойиҳа асосида ўқитиш (PBL) методикаси.
Шунингдек, форум доирасида илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, инновацион ёндашувларни таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда ўқитувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.