Янгиликлар
Хоразмда “Кутубхоначилар куни” муносиб нишонланди
21 май 2026 йил
21 май — “Кутубхоначилар куни” муносабати билан Урганч шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабида байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қ. Зарипов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М. Раҳимова, умумтаълим мактаблари кутубхоначилари ҳамда соҳа фидойилари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар барча кутубхоначиларни касб байрами билан самимий муборакбод этиб, уларнинг ёш авлодни китобсеварлик ва маънавият руҳида тарбиялашдаги беқиёс ҳиссасини алоҳида таъкидладилар.
Тадбир давомида вилоятда фаол ва намунавий меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ кутубхоначилар муносиб тақдирланди.
Хусусан, Ғурлан тумани 30-сон умумий ўрта таълим мактаби кутубхона мудираси Худайберганова Сурайё Яримметовна “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу юксак эътироф фидойи кутубхоначиларимизнинг шарафли меҳнатига берилган муносиб баҳо бўлди.