Янгиликлар
Хоразмлик ўқувчи-қизлар — республика босқичи ғолиблари!
20 май 2026 йил
Ушбу юксак натижа билан ғолиб ўқувчиларимизни, уларнинг фидойи устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз.
Жорий йилнинг 15–18 май кунлари “Мухандислик-ихтирочилик” олимпиадасининг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, мазкур нуфузли олимпиадада Хоразм вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилган иқтидорли ўқувчи-қизлар фахрли ўринларни қўлга киритишди:
Ибадуллаева Гулсанам Оллаберган қизи — Богот туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси
“Мехатроника ва робототехника” йўналиши бўйича
Қиз болалар ўртасида — 1-ўрин
Хасановa Нафиса Муроджон қизи — Урганч шаҳар 22-сон умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси
“Яшил энергетика ва электр қурилмалари” йўналиши бўйича
Қиз болалар ўртасида — 2-ўрин
Ушбу юксак натижа билан ғолиб ўқувчиларимизни, уларнинг фидойи устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг интилиш, билим ва иқтидорингиз келажакдаги катта ютуқларнинг мустаҳкам пойдеворидир!
Маълумот учун:
“Мухандислик-ихтирочилик” олимпиадасининг республика босқичида ғолиб бўлган битирувчи синф ўқувчиларига давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бакалавриат йўналишларига имтиҳонсиз, қўшимча давлат гранти асосида ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи ҳамда 3 йил амал қилувчи сертификат топширилади.