Янгиликлар

.

PASCH ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ БЎЛИБ ЎТДИ

12 май 2026 йил
image

Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.

 

Гёте-Институтининг Ўзбекистондаги филиали томонидан PASCH ҳамкорлик лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 38-сонли ҳамкор мактабда “Импровизацион театр орқали оғзаки нутқни яхшилаш” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Урганч шаҳридаги 19-сонли ҳамкор мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди.

Машғулотлар давомида ўқувчилар импровизацион театр элементлари орқали оғзаки нутқини ривожлантириш, эркин фикрлаш, саҳнада ўзини тутиш ҳамда мулоқот жараёнидаги тортинчоқликни енгиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, уларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини янада оширди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb