Янгиликлар
Ҳазорасп туманида “Йилнинг энг фаол махсус педагоги” танлови бўлиб ўтди
7 май 2026 йил
Иштирокчилар белгиланган 3 та шарт асосида ўз билим ва маҳоратларини намойиш этиб, касбий тажриба ҳамда инновацион ёндашувларини кўрсатдилар.
Жорий йилнинг 6 май куни Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 25-сон умумий ўрта таълим мактабида “Йилнинг энг фаол махсус педагоги” танлови юқори савияда ташкил этилди.
Танловда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакили Й. Раҳмонова ҳамда 13-сон умумтаълим мактабининг логопед-ўқитувчиси М. Бекназарова иштирок этиб, инклюзив таълим йўлга қўйилган мактабларда фаолият юритаётган педагоглар ўзаро беллашдилар.
Иштирокчилар белгиланган 3 та шарт асосида ўз билим ва маҳоратларини намойиш этиб, касбий тажриба ҳамда инновацион ёндашувларини кўрсатдилар.
Мазкур танлов махсус педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда инклюзив таълим сифатини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.