Янгиликлар
Хоразмда “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичига старт берилди.
1 май 2026 йил
Бугунги танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган жамоалар вилоят биринчилиги учун ўзаро беллашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган мазкур нуфузли танловнинг II (вилоят) босқичи очилиш маросими Урганч шаҳридаги Маъмун университетининг 5-биносида бўлиб ўтмоқда.
Тадбирни Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров очиб бериб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади.
Бугунги танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган жамоалар вилоят биринчилиги учун ўзаро беллашмоқда.