Янгиликлар

.

Урганч туманида волейбол мусобақаси юқори савияда ўтказилди

29 апрель 2026 йил
image

Ғолиб ва совриндор жамоаларни самимий муборакбод этамиз

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари аёл ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг Урганч туман босқичи кўтаринки руҳда ва юқори савияда бўлиб ўтди.

Мусобақа давомида иштирокчилар жамоавийлик, эпчиллик ва спортга бўлган қизиқишларини намоён этиб, муросасиз беллашувлар олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин – 7-сон мактаб жамоаси
2-ўрин – МТМ жамоаси
3-ўрин – 8-19 сон мактаб жамоалари

Ғолиб ва совриндор жамоаларни самимий муборакбод этамиз. Уларга кейинги босқичларда ҳам омад ва улкан зафарлар тилаймиз.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb