Янгиликлар
Келажак сари илк қадамлар
28 апрель 2026 йил
Дарсни синф раҳбари Нилуфар Ҳаётбоева юқори савияда олиб борди.
Урганч шаҳридаги 8-сон умумий ўрта таълим мактабининг 1-"А" синфида “Келажак соати” доирасида “Инновацион фикрлаш” мавзусида қизиқарли ва мазмунли дарс ташкил этилди.
Дарс жараёнида ўқувчилар:
- муаммоларни мустақил ҳал қилиш,
- янги ва ноодатий ғоялар яратиш,
- замонавий технологияларни англаш,
- ҳаётда фаол ва ташаббускор бўлиш кўникмаларини шакллантирдилар.
Айниқса, ўқувчиларда креатив (ижодий) фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса бир масалага турли ёндашувлар топиш, янгича фикр юритиш ҳамда “одатий қолиплардан ташқарида” ўйлаш каби муҳим кўникмаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дарсни синф раҳбари Нилуфар Ҳаётбоева юқори савияда олиб борди.
Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг инновацион фикрлаши — эртанги тараққиётимиз пойдеворидир!