Янгиликлар

.

Янгиариқ туманида касбий маҳорат синови давом этмоқда

24 апрель 2026 йил
image

Энг муносиб иштирокчилар сараланиб, кейинги босқичга йўл олиш учун астойдил беллашмоқдалар.

 

 

Янгиариқ туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг 2-босқичи қизғин ва фаол руҳда бўлиб ўтмоқда.

Танловда барча номинациялар бўйича энг илғор ва тажрибали директор ўринбосарлари ҳамда педагоглар ўзларининг инновацион лойиҳа тақдимотлари билан иштирок этиб, касбий маҳоратларини намойиш этмоқдалар.

Ҳар бир тақдимот янгича ёндашув, илғор ғоя ва таълим сифатини оширишга қаратилган ташаббусларнинг ёрқин ифодасига айланмоқда.

Танлов жараёнлари ўзаро баҳс-мунозаралар, қизиқарли савол-жавоблар ҳамда самимий фикр алмашинувлари билан янада мазмунли ўтмоқда.

Энг муносиб иштирокчилар сараланиб, кейинги босқичга йўл олиш учун астойдил беллашмоқдалар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb