Янгиликлар

.

Хоразм вилояти Педагогик маҳорат марказида “Илк қадам” миллий ўқув дастурини амалиётга жорий этиш бўйича мактабгача таълим мутахассисларини тайёрлашга қаратилган уч кунлик ўқув-тренинглар бошланди

23 апрель 2026 йил
image

Тренинг машғулотлари тажрибали ментор-тренерлар томонидан олиб борилмоқда.

 

Мазкур тренингни марказ директори Жасурбек Салаев очиб бериб, бугунги кунда мактабгача таълим тизимига замонавий ёндашувлар ва инновацион методларни кенг жорий этиш муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Турсунбек Нурметов иштирок этиб, соҳа ривожида малакали мутахассисларни тайёрлашнинг ўрни беқиёс эканини қайд этди ҳамда иштирокчиларга самимий тилакларини билдирди.

Тренинг машғулотлари тажрибали ментор-тренерлар томонидан олиб борилмоқда. Жумладан:

  • Дилфуза Мамаdалиева – Тошкент вилояти Педагогик маҳорат маркази бўлим бошлиғи
  • Нилуфар Қурбонова – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 538-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосари
  • Шаҳноза Ҳасановa – методик хизмат кўрсатиш бўлими мактабгача таълим методисти

Тренинг давомида тингловчилар “Илк қадам” дастури асосида болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, замонавий педагогик ёндашувларни амалиётга самарали татбиқ этиш ҳамда таълим сифатини оширишга қаратилган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb