Янгиликлар

.

“Жасорат учқунлари” — Хоразм вилоят босқичи юқори руҳда ўтказилди!

22 апрель 2026 йил
image

#Jasorat_uchqunlari

Хоразм вилоятида “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Мазкур мусобақа ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, жамоавийлик ва интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Унда “Жасорат синфлари”нинг 5-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар фаол иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақа қуйидаги йўналишлар бўйича қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди:
— саф тайёргарлиги
— тиббий кўникмалар
— робототехника
— ҳуқуқий саводхонлик
— миллий спорт ўйинлари

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb