Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК АМАЛИЙ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

20 апрель 2026 йил
image

Машғулотда бошқарма ходимлари, ўқитувчилар билан бир қаторда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича зарур амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бундай ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган амалий тадбир ўтказилди.

Тадбир Урганч шаҳридаги 13-сон умумтаълим мактаби биносида ташкил этилиб, “Объектларда фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда ходимларни муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил қилиш ва амалга ошириш” мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотда бошқарма ходимлари, ўқитувчилар билан бир қаторда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича зарур амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

Машғулот давомида:

фуқароларни хавфсиз ҳудудга тартибли эвакуация қилиш,
ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш,
фавқулодда вазиятларда тезкор хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш

бўйича амалий машқлар бажарилди.

Жараёнга тегишли ташкилотлар мутахассислари, ёнғин ўчириш техникалари ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилди.

Мазкур турдаги ўқув машғулотларини босқичма-босқич вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур тадбирлар таълим муассасаларида хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb