Янгиликлар
ХОРАЗМЛИК ЎҚУВЧИ ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ
17 апрель 2026 йил
#soliq_bilimlari
«Солиқ билимлари – ёш авлодга» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Қувонарлиси, мазкур танловда Хоразм вилояти, Хива тумани 39-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Дилнура Камилаова муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
У “Солиқлар мавзусининг суратлардаги тасвири” йўналишида (5–7-синфлар) ўзининг ижодкорлиги, бадиий диди ва мавзуни чуқур англаган ҳолдаги ёндашуви билан ажралиб турди.
Мазкур ютуқ ёш авлоднинг солиқ билимларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Ғолибани самимий табриклаймиз ва келгусидаги ишларида янада улкан зафарлар тилаймиз.