Янгиликлар
“Табиат болалар нигоҳида” — мусаффо қалблар ифодаси
14 апрель 2026 йил
Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилган “Табиат болалар нигоҳида” расмлар танлови юқори савияда ўтказилди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги ПҚ-184-сон қарори ҳамда тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, болаларда табиатга меҳр, экологик маданият ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.
Танловда:
МТТ босқичида – 4149 нафар тарбияланувчи
туман (шаҳар) босқичида – 566 нафар
вилоят босқичида – 26 нафар иқтидорли болажонлар иштирок этди
2026 йил 14 апрел куни Хива шаҳрида бўлиб ўтган вилоят босқичи чин маънода байрам руҳида ташкил этилди.
Ғолиблар:
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин – Урганч шаҳар 11-сон ДМТТ тарбияланувчиси Аннамуродали Эркинов
2-ўрин – Янгиазар тумани 26-сон ДМТТ тарбияланувчиси Азизбек Баҳодиров
3-ўрин – Шовот тумани 41-сон ДМТТ тарбияланувчиси Мусобек Бобожонов
Қиз болалар ўртасида:
1-ўрин – Янгиазар тумани 17-сон ДМТТ тарбияланувчиси Кумушой Турсунбекова
2-ўрин – Урганч шаҳар 25-сон ДМТТ тарбияланувчиси Иймона Аллаберганова
3-ўрин – Хива шаҳар 8-сон ДМТТ тарбияланувчиси Сабрина Зафарбекова
Танлов якунида барча ғолиблар ва фаол иштирокчилар эсдалик ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.