Янгиликлар
ХОРАЗМДА “ROBO-CODING” ОЛИМПИАДАСИНИНГ УЧИНЧИ – ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ
13 апрель 2026 йил
Бугунги беллашув 5–8-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Бугун ёш иқтидор эгалари иштирокида “ROBO-CODING” олимпиадасининг учинчи – ҳудудий босқичи ўз ишини бошлади.
Бугунги беллашув 5–8-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада жараёнлари Урганч шаҳар Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби Урганч филиали биносида юқори даражада ташкил этилди.
Мазкур олимпиада ўқувчиларнинг дастурлаш, робототехника ва алгоритмик фикрлаш бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш, уларнинг ижодий ва инновацион салоҳиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
14-апрел куни эса беллашувлар 9–11-синф ўқувчилари ўртасида давом эттирилади.
“ROBO-CODING” — келажак дастурчилари ва ихтирочилари учун катта имкониятлар майдони.