Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА НАВБАТДАГИ ЭЪТИРОФ

9 апрель 2026 йил
image

Мазкур мукофотни Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Н. Джуманиязова тантанали равишда топширди.

 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик хизмат шўъбаси бошлиғи Тиллаев Баходир Ботирович спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур мукофотни Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Н. Джуманиязова тантанали равишда топширди.

Ушбу эътироф Баходир Тиллаевнинг ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ўқувчиларни спортга кенг жалб этиш борасидаги самарали фаолиятининг муносиб баҳоси ҳисобланади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb