Янгиликлар
Хоразм вилоятида малака (тест) синовларига старт берилди
7 апрель 2026 йил
Синовлар Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида ташкил этилган “Малака синов маркази”да бўлиб ўтмоқда.
Ушбу синов жараёнларини шаффоф ва сифатли ташкил этиш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Кимё фанидан ўтказиладиган синовларда 460 нафар ўқитувчи иштирок этиши режалаштирилган.
Жараён аввалида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров марказга ташриф буюриб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Синов жараёнларини қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:
https://cams.uzedu.uz/