Янгиликлар
Сунъий интеллект олимпиадаси: Хоразм ёшлари ТОП-100 таликда!
2 апрель 2026 йил
Жорий йилнинг 30–31-март кунлари Сунъий интеллект олимпиадасининг вилоят босқичи 2 та (дастурлаш ва тест) турда онлайн шаклда бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30–31-март кунлари Сунъий интеллект олимпиадасининг вилоят босқичи 2 та (дастурлаш ва тест) турда онлайн шаклда бўлиб ўтди.
Ушбу синов натижаларига кўра, Хоразм вилоятидан 10 нафар иқтидорли ёшларимиз Республика бўйича ТОП-100 талик рўйхатига киритилди:
Худайберганов Алланазар Умид – Шовот тумани ИМИ
Қуронбоев Азизбек Алишер ўғли – Урганч шаҳри 1-сон ИМИ
Худайберганов Илёсбек Нурнияз – Хива шаҳри 1-сон ИМИ
Атажонов Жамшидбек Ўткирбек ўғли – Боғот тумани ИМ
Яқубов Исо Анварович – Боғот тумани ИМ
Бекчонова Фарангиз Дилшод қизи – Боғот тумани ИМ
Раззаков Отажон Дилшодбек ўғли – Урганч шаҳри 1-сон ИМИ
Қўзибоева Гулмира Бекзод қизи – Хива шаҳри 1-сон ИМИ
Юсупов Амирбек Мансурбек ўғли – Урганч шаҳри 10-мактаб
Йўлдошева Зухра Махмуджон қизи – Шовот тумани 23-мактаб
Шунингдек, низом талаблари асосида яна 2 нафар иштирокчи республика босқичининг 1-турига тўғридан-тўғри йўлланма олди:
Матяқубов Беҳрузбек Бакпўлат ўғли – Хива шаҳри 1-сон ИМИ
Қутлимуратов Шамсиддин Рашидбек ўғли – Ҳазорасп тумани ИМ
Эндиликда улар жорий йилнинг 15-апрел куни бўлиб ўтадиган республика босқичининг 1-турида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.
Хоразмнинг интеллектуал салоҳиятини юксак даражада намоён этишга шайланган ёшларимизга улкан зафарлар тилаймиз!