Янгиликлар

.

 Хоразмда таълим инфратузилмасини ривожлантириш йўлида муҳим ташриф амалга оширилди

1 апрель 2026 йил
image

Мазкур ташриф таълим муассасалари инфратузилмасини янада яхшилаш, ўқувчилар учун замонавий ва қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) иштирокида амалга оширилаётган “Давлат умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятига навбатдаги миссия ташрифи муваффақиятли ўтказилди.

 Жорий йилнинг 30–31-март кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида:

 юқори юклама билан фаолият юритаётган мактабларда қўшимча ўқув бинолари қуриш имкониятлари ўрганилди,
Хива шаҳридаги 7-сонли, Шовот туманидаги 1-сонли ҳамда Урганч туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюрилди.

 Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирокида учрашувлар ўтказилиб, лойиҳани самарали амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Мазкур ташриф таълим муассасалари инфратузилмасини янада яхшилаш, ўқувчилар учун замонавий ва қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb