Янгиликлар
Бошқарма бошлиғи битирувчи ёшлар билан учрашди
26 март 2026 йил
Бундай самимий учрашувлар ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва келажак авлодни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.
Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров Янгибозор туман ҳокимлиги биносида битирувчи ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг келажакдаги режалари, танлаган касблари ва олий таълимга тайёргарлик даражаси муҳокама қилинди. Шунингдек, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Мазкур таклифлар асосида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, амалий чора-тадбирлар белгиланиши, шунингдек, билдирилган муаммо ва таклифларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича масъулларига вазифалар белгиланди.
Бундай самимий учрашувлар ёшлар билан мулоқот қилиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва келажак авлодни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.