Янгиликлар
“Эл-юрт умиди” — ёшлар келажагига очилган эшик!
25 март 2026 йил
Учрашув давомида ёшларга хорижда таълим олиш имкониятлари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари, танлов жараёнлари ва келажакдаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Бугун Урганч давлат университети биносида “Эл-юрт умиди” жамғармаси кунлари доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Г. Исмаилова, вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаев, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х. Бектемиров, УрДУ ректори Ф. Мадраҳимова иштирок этдилар. Шунингдек, ЗООМ платформаси орқали 6000 нафардан зиёд битирувчилар ҳам фаол қатнашдилар.
Учрашув давомида ёшларга хорижда таълим олиш имкониятлари, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари, танлов жараёнлари ва келажакдаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, бу ташаббуснинг асосий мақсади — иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишдир.
Бугунги учрашув ёшларга янги мақсад ва илҳом бағишлади. Улар ўз келажагини катта орзулар ва аниқ режалар билан боғламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси кунлари республика бўйлаб 31-мартга қадар давом этади.