Янгиликлар
«ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ОЛИМПИАДАСИ» ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
6 февраль 2023 йилВилоят ҳокимлиги томонидан
1-ўринни эгалллаган ўқувчилар 5 млн сўм,
2-ўринни эгалллаган ўқувчилар 4 млн сўм,
3-ўринни эгалллаган ўқувчилар 3 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирландилар.
Хабарингиз бор, кеча 5 февраль куни «Вилоят ҳокими олимпиадаси» бўлиб ўтди.
Олимпиадада 146 нафар 7-8-синф ўқувчилари математика фанидан ўзаро беллашдилар.
Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра 7-синф ўқувчилари ўртасида фахрли ўринларни қуйидаги ўқувчилар эгалладилар:
1-ўрин – Ҳазорасп туманидаги «Тўлқин-ФМ» нодавлат таълим муассасаси ўқувчиси Мунисбек Бекчанбоев;
2-ўрин – Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли Хива шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Отаназар Сапаров;
3-ўрин – Хонқа туманидаги 33-сон мактаб ўқувчиси Аслбек Тўраев.
8-синф ўқувчилари ўртасида фахрли ўринларни қуйидаги ўқувчилар эгалладилар:
1-ўрин – Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Шохруз Бобожонов;
2-ўрин – Ҳазорасп туманидаги «Тўлқин-ФМ» нодавлат таълим муассасаси ўқувчиси Бунёд Искандаров;
3-ўрин – Янгиариқ туманидаги 11-сон мактаб ўқувчиси Махмуджон Боғибеков.
Вилоят ҳокимлиги томонидан
1-ўринни эгалллаган ўқувчилар 5 млн сўм,
2-ўринни эгалллаган ўқувчилар 4 млн сўм,
3-ўринни эгалллаган ўқувчилар 3 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирландилар.