Янгиликлар
УРГАНЧ ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
18 март 2026 йил
Урганч тумани “Оқ мактаб” маҳалласида яна бир замонавий мактабгача таълим ташкилоти болажонларга ўз эшикларини очди!
Урганч тумани “Оқ мактаб” маҳалласида яна бир замонавий мактабгача таълим ташкилоти болажонларга ўз эшикларини очди!
“Қувонч Кидс” МЧЖ томонидан давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, 300 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши ҳудуд аҳолиси, айниқса жажжи болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланди.
Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаев, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Мамлакатимизда нодавлат таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, Хоразм вилоятида ҳам мактабгача таълим қамрови сезиларли даражада ошмоқда.
Янги ташкил этилган ушбу муассаса Урганч туманида қамров даражасини яна 1,8 фоизга ошириш имконини яратди.
Сўнгги йилларда:
16 820 ўринли 115 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари
36 552 ўринли 1408 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари
Қатор хусусий нодавлат таълим муассасалари ташкил этилди
Натижада вилоятда мактабгача таълимга қамров 83 фоизга етди!
Бугунги кунда амалга оширилаётган ҳар бир шундай лойиҳа – келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевордир. “Қувонч Кидс” мактабгача таълим ташкилоти ҳам ёш авлодни билимли, тарбияли ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда муҳим маскан бўлишига ишонамиз.