Янгиликлар

.

Ёшлар ўртасида спорт синовларига старт берилди!

17 март 2026 йил
image

#Jismoniy_tayyorgarlik

 

 Бугун 7–17 ёшдаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва мусобақаларга расман старт берилди.

 Мазкур тадбир Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилиб, ёшларни жисмоний фаолликка кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

 Урганч шаҳридаги 22-сон умумий ўрта таълим мактабида онлайн шаклда ўтказилган очилиш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Н.Джуманиязова ҳамда соҳа фаоллари иштирок этиб, ўқувчиларга омад тиладилар.

 Шунингдек, тадбир барча туман ва шаҳарларда онлайн тарзда ташкил этилиб, бир вақтнинг ўзида старт олди.

 Эндиликда спорт синовлари босқичма-босқич ўтказилиб, ўқувчиларнинг тезлик, куч, чидамлилик ва чаққонлик каби жисмоний кўрсаткичлари баҳоланади.

Энг яхши натижа қайд этган ўқувчилар рағбатлантирилиб, спорт мактабларига саралаб олинади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb