Янгиликлар
Йил боши – Наврўз
16 март 2026 йил
#Kelajak_soati
Умумтаълим мактабларида навбатдаги “Келажак соати” машғулоти “Йил боши – Наврўз” мавзусида кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Машғулот давомида ўқувчиларга Наврўз байрамининг тарихий илдизлари, унинг табиат уйғониши, янгиланиш ва эзгулик тимсоли экани ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар Наврўзга хос урф-одат ва анъаналар — сумалак сайллари, халқ ўйинлари, сайилгоҳлар, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби қадриятлар ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Гуруҳлар кесимида ўтказилган муҳокамалар, видеоматериаллар ҳамда тақдимотлар машғулотнинг янада мазмунли ўтишига хизмат қилди.
Мазкур дарслар ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат, табиатга меҳр ва ҳамжиҳатлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.