Янгиликлар
Хоразмда “Шахмат фестивали” вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
13 март 2026 йил
#Natijalar
2026 йил 12 март куни Хива шаҳридаги 18-сон умумтаълим мактабида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат фестивали” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоят бўйича жами 26 нафар тарбияланувчи иштирок этди. Уларнинг 13 нафари ўғил болалар, 13 нафари қиз болалардан иборат бўлиб, ёш шахматчилар ўз билим ва маҳоратларини намоён этдилар.
Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Урганч шаҳар 30-сон ДМТТ тарбияланувчиси Эркинов Фазлиддин Сирожиддин ўғли
2-ўрин — Боғот тумани “Саодатжон-Роҳатжон” ДХШ асосидаги НМТТ тарбияланувчиси Сафарбоев Шахбоз Мақсадбек ўғли
3-ўрин — Хонқа тумани 44-сон ДМТТ тарбияланувчиси Юсуфбоев Шохрух Бахтиёр ўғли
Қиз болалар ўртасида:
1-ўрин — Урганч шаҳар 18-сон ДМТТ тарбияланувчиси Шухратова Гулираъно Худоёровна
2-ўрин — Шовот тумани 15-сон ДМТТ тарбияланувчиси Матқурбонова Солиха Дилмурод қизи
3-ўрин — Янгибозор тумани 6-сон ДМТТ тарбияланувчиси Маримбоева Шоира Жахонгир қизи
Мусобақа якунида барча ғолиб ва фаол иштирокчилар эсдалик ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.