Янгиликлар
Вазир ўринбосари ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот қилди
5 март 2026 йил
Мулоқот давомида талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ташаббус ва ғоялари қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга сифатли таълим бериш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев Хоразм вилоятида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув доирасида у Урганч шаҳрида жойлашган РАНЧ хусусий университети ҳамда Урганч давлат педагогика институти талабалари билан учрашиб, ёшларнинг таълимга бўлган қизиқиши, касб танлаш, келгусидаги режа ва мақсадлари ҳақида самимий суҳбат қурди.
Мулоқот давомида талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ташаббус ва ғоялари қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга сифатли таълим бериш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр алмашилди.
Шундан сўнг вазир ўринбосари Урганч шаҳридаги 16-сон умумтаълим мактаби битирувчилари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида битирувчиларнинг олий таълимга тайёргарлиги, орзу ва интилишлари ҳақида суҳбатлашилиб, уларга келажакда тўғри касб танлаш ва мақсад сари қатъият билан интилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Шунингдек, кун якунида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимлари, умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида Зоом платформаси орқали йиғилиш ўтказилди. Унда ҳудудларда таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, мактабларда яратилаётган шароитлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва таълим самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.