Янгиликлар
“Биз гиёҳвандликка қаршимиз” танловининг вилоят босқичи ўтказилди
4 март 2026 йил
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
Жорий йил 4-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги ПФ-207-сон Фармони ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 2-январдаги 04-37-370-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 13-сон мактабда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ижодий ишлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов иншо ёзиш ва расм чизиш йўналишларида ташкил этилиб, ҳар бир йўналиш бўйича 13 нафардан, жами 26 нафар туман ва шаҳар босқичи ғолиблари иштирок этди.
Иншо йўналиши бўйича:
Марксова Малика – Хонқа тумани 49-мактаб (1-ўрин)
Каримбоева Моҳинур – Шовот тумани 29-мактаб (2-ўрин)
Сатимова Чарос – Янгиариқ тумани 13-мактаб (3-ўрин)
Расм чизиш йўналиши бўйича:
Қазақова Севара – Хонқа тумани 23-мактаб (1-ўрин)
Омонбоева Дилобар – Гурлан тумани 10-мактаб (2-ўрин)
Гулимбоева Асалой – Янгибозор тумани 6-мактаб (3-ўрин)
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.