Янгиликлар

.

“Турон мактаб театри” – истеъдодлар саҳнага чиқмоқда!

3 март 2026 йил
image

Саҳнада – истеъдод, қалбларда – ҳаяжон, кўзларда – порлоқ келажак!

Умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда театр маданияти ва санъатини янада ривожлантириш мақсадида 6–10-синф ўқувчилари ўртасида “Турон мактаб театри” республика танлови эълон қилинган эди.

Айни кунларда Хива шаҳрида мазкур танловнинг шаҳар босқичи кўтаринки руҳда ва қизғин баҳс-мунозаралар остида бўлиб ўтмоқда. Иқтидорли ўқувчилар саҳна орқали ўз маҳоратларини намойиш этиб, томошабинларга унутилмас таассурот ва илиқ кайфият улашмоқда.

Танловдан кўзланган асосий мақсад – ўқувчиларда нотиқлик санъати ва саҳна маданиятини шакллантириш, театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантиришдан иборат.

 Саҳнада – истеъдод, қалбларда – ҳаяжон, кўзларда – порлоқ келажак!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb