Янгиликлар
Ғоялар мактабдан бошланади — энди у стартапга айланади
2 март 2026 йил
Эндиликда мактабда шаклланган ғоя университет муҳитида ривожланиб, реал стартап лойиҳага айланиши учун имконият яратилди.
Ал-Хоразмий университетида ташкил этилган ПРО СКИЛЛ Стартуп Студионинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров ҳам иштирок этди.
Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, стартап тафаккури ёшлар онгида айнан мактаб давридан шаклланиши лозим.
Бугунги кунда Хоразмдаги мактаблар замонавий фанларни ўқитишга мослаштирилмоқда. ИТ, робототехника, хорижий тиллар ва аниқ фанлар бўйича янги босқич бошланди. Ўқувчилар халқаро олимпиадаларда муносиб натижаларни қўлга киритмоқда. Айниқса, Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари юқори кўрсаткичлари билан вилоят салоҳиятини намоён этмоқда.
Эндиликда мактабда шаклланган ғоя университет муҳитида ривожланиб, реал стартап лойиҳага айланиши учун имконият яратилди.
Бу — узлуксиз таълим ва инновация занжири.
Бу — ёшларнинг ўз келажагини ўзи яратиши учун мустаҳкам пойдевор.
Хоразмда билим энди нафақат натижа, балки инвестицияга олиб борадиган кучга айланмоқда.