Янгиликлар

.

Савол: Хусусий боғча очиш учун қандай имконият ва имтиёзлар мавжуд?

24 февраль 2026 йил
image

#Savol_javob

 

 Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сон Фармонига мувофиқ, мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилди.

 2026-йил 1-апрелдан бошлаб:

 Таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти очишга рухсат берилади (Тошкент шаҳри мустасно).
 30 йил давомида ижара тўлови ундирилмайди.
 30 йил якунида ташкил этилган муассаса давлат балансига топширилади.
Ҳар бир бола учун давлат боғчасидаги харажатнинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади (9 соатлик иш режимида, электрон давомат асосида).

Мазкур тартиб ҳудудларда мактабгача таълим қамровини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb