Янгиликлар
Келажак марказларида янги замонавий тўгараклар фаолияти бошланди!
23 февраль 2026 йил
Хоразм вилояти Урганч туманидаги Келажак марказида ёшлар учун яна бир замонавий йўналиш — “Ижтимоий тармоқлар маркетинги” тўгараги ташкил этилди.
Мазкур тўгарак замон талабларига мос равишда ёшларнинг рақамли соҳадаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Машғулотлар давомида иштирокчилар:
ижтимоий тармоқларда шахсий бренд яратиш
контент-режа тузиш ва самарали пост тайёрлаш
реклама ва таргет асослари
аудитория билан ишлаш усуллари
СММ орқали даромад олиш имкониятлари
каби муҳим билимларга эга бўладилар.
Дарслар интерактив усулда, амалий топшириқлар асосида олиб борилиб, ёшларнинг мустақил фикрлаши ва ижодий ёндашувини шакллантиришга хизмат қилади.
Бугунги рақамли иқтисодиёт шароитида бундай йўналишлар ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очади. “Келажак” марказида ташкил этилаётган замонавий тўгараклар эса уларнинг касбий йўналишини белгилаш ва келажакда муваффақиятли фаолият юритишига мустаҳкам замин яратади.