Янгиликлар

.

ИЛМИЙ ЁНДАШУВ — СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ГАРОВИ!

19 февраль 2026 йил
image

#Seminar_trening

 

 2026-йил 18-феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг “Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар” шўбаси методистлари ҳамда Урганч давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар факултети профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг физика ва кимё фани ўқитувчилари учун амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир давомида:
 Илмий шоулар
 Физика ва кимё масалалари асосида илмий квестлар
 Интерактив ўйинлар
 Илмий лабораторияларда кўргазмали очиқ дарслар ўтказилди.

 Семинар-тренингда вилоятнинг 30 нафар тажрибали физика фани ўқитувчилари иштирок этиб, замонавий педагогик ёндашувлар ва инновацион методлар бўйича тажриба алмашдилар.

Мазкур тадбир ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, дарс жараёнини янада қизиқарли ва самарали ташкил этишга хизмат қилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb