Янгиликлар

.

Хоразмда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

18 февраль 2026 йил
image

#Vazir_kubogi
#Live

 

Хоразм вилоятида ўқувчи-қизлар ўртасида футбол бўйича илк бор ташкил этилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказилди.

 Беллашувлар Урганч шаҳридаги Ёшлик спорт мажмуасида ташкил этилиб, ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган 7–11-синф ўқувчи-қизлар жамоалари ўзаро куч синашди.

 Мусобақа якунларига кўра:
 1-ўрин — Ҳазорасп тумани 39-мактаб жамоаси
 2-ўрин — Боғот тумани 15-мактаб жамоаси
 3-ўрин — Урганч шаҳар 22-мактаб жамоаси эгаллади

 Мусобақадан кўзланган асосий мақсад — ўқувчи-қизлар ўртасида оммавий футболни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда иқтидорли спортчи қизларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb